Камончиларимиз Туркиядаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Туркиянинг Анталья шаҳрида камондан отиш бўйича “Қаҳрамон баҳодирлар” номли халқаро мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган мерганларимиз жамоавий дастурда кумуш медалга сазовор бўлишди.
Франция ва Туркия терма жамоаларини мағлуб этган йигитларимиз ҳал қилувчи баҳсда словениялик атлетларга қарши беллашишди. Муросасиз кечган баҳс европалик спортчиларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Аёллар ўртасида вакилларимиз иштирокида учинчи ўрин учун кечган баҳс ҳам қизиқарли ўтди. Мезбонларга қарши кечган беллашувнинг асосий қисмида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча имкониятларда турк қизлари омадли чиқиб, бронза медалига сазовор бўлдилар. Афсуски, микст баҳсларида ҳам учинчи ўрин учун кечган баҳсда мерганларимиз молдовалик рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди.
Энди терма жамоамиз 17 апрелгача халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Ушбу йиғин 18-24 апрель кунлари Антальяда ўтадиган Жаҳон кубоги босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг