“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури — амалда

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида бириктирилган маҳаллаларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, ўрганишлар давомида туманнинг "Дўстлик-1" маҳалласига борилиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, аҳоли томорқаларига сабзавот, полиз, картошка ва бошқа сердаромад экинларни экилишини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, аҳоли хонадонларига парранда, қўй-эчки ва қорамол етказиб бериш, маҳаллаларни ариқ ва зовурларини тозалаш бўйича оммавий ҳашар ва маданий тадбирлар ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилишини ташкил этиш, мотокультиваторлардан фойдаланган ҳолда аҳоли томорқаларини экин экишга тайёрлаш ишлари билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Камбағал оилаларнинг ҳар бирига кирилиб, оғир касаллиги ва ногиронлиги бўлган аъзоларини даволаниши ва тиббий кўрикдан ўтказилишига кўмаклашилди, уларга саховат ва кўмак жамғармаси маблағлари ҳисобидан дори-дармонлар олиши ва даволанишлари учун моддий ёрдам ажратилиши таъминланди.
Шу билан бирга, маҳалла инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар билан танишилди ва дастур доирасида “Дўстлик-1”, “Ўжакент”, “Гул” ва бошқа маҳаллаларда томорқа ерларини суғорилишини яхшилаш бўйича суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, насос агрегатларини ўрнатиш ишлари ўрганилиб, масъулларга ушбу объектларни белгиланган муддатларда ва сифатли қилиб фойдаланишга топшириш юзасидан топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг