Калифорнияда йирик ўрмон ёнғини авж олди
Фото: ABC
АҚШнинг Калифорния штатида 1 август куни бошланган йирик ўрмон ёнғини ҳали ҳам давом этмоқда. ABC News телеканали хабар беришича, ёнғин ҳудуди деярли 30 минг гектарга етган.
Табиий офат Лос-Падрес миллий боғи ҳудудида, аниқроғи Санта-Барбара ва Сан-Луис-Обиспо округларида авж олган. Унга қарши курашиш учун мингдан ортиқ қутқарувчи сафарбар қилинган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, ҳозиргача уч киши жабрланган, ёнғин хавфи туфайли ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Тахминан 460 та уй ва бошқа иншоотлар бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган.
Ҳозирда ўрмон ёнғини тез суръатларда тарқалишда давом этмоқда. Қутқарув хизматлари хавфли ҳудудларни назоратга олиш устида иш олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг