Кадастр агентлиги фуқароларни огоҳлантирди
Иллюстратив фото
Сўнгги пайтларда собиқ ёки амалдаги кадастр ходимларининг сохта ваъдалар орқали фирибгарлик қилиш ҳолатлари учрамоқда, дея фуқароларни огоҳликка чақирмоқда Кадастр агентлиги.
Маълум қилинишича, улар фуқаролардан ер олиб бериши ёки ер майдонининг тоифасини ўзгартириб беришини айтиб фирибгарлик қилмоқда. Ушбу шахсларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинмоқда.
«Шуни қатъий равишда маълум қиламизки, нафақат ҳудудий бошқарма ва тизим ташкилотлари ҳатто, Кадастр агентлиги раҳбариятида ҳам бундай ваколат йўқ», деб ёзади агентлик ахборот хизмати.
Шунингдек, ушбу жараённи ҳеч бир шахс ёки муассаса «пул эвазига» бажара олмаслиги, қонун билан қатъий тартибга солингани алоҳида таъкидлаган.
Қайд этилишича:
- уй-жой қуриш ва тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари онлайн аукцион орқали очиқ савдога қўйилади;
- ернинг тоифасини ўзгартириш фақат ва фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан амалга оширилади.
Бундан ташқари агентлик ер тоифаси ўзгартирилган тақдирда ҳам ушбу ер давлат захирасига олинади ва қайта реализация қилинишини эслатиб ўтган.
«Шундай экан, сизлардан собиқ ёки амалдаги кадастр ходимларининг ҳар қандай шубҳали таклифлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Ягона ишончли манба – бу қонуний йўлдир!» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг