Кадастр агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинланди

11:55 22 Сентябр 2020 Сиёсат
891 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб Атабек Валиджанович Аллаберганов тайинланди. 

Атабек Аллаберганов Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография ҳамда аэрогеодезия йўналишларига раҳбарлик қилади. 

А.Аллаберганов бунга қадар Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комлекс таҳлил қилиш департаменти иқтисодий ривожланиш соҳасида тизимли таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?