Judo Awards 2024: Келдиёрованинг Париждаги ғалабаси йил воқелиги бўлди
Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси «Йил воқелиги» деб топилди. Бу ҳақда Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, кеча, 2 февраль куни 2024 йил якунлари бўйича Judo Awards 2024 тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Paris Grand Slam мусобақаси доирасида ташкил этилган маросимда Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг икки нафар вакили номинациялар ғолиблари сафидан жой олган.
Хусусан, Диёра Келдиёрованинг Париж Олимпиадасида нимчорак финал баҳсида япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси «Йил воқелиги» деб топилган бўлса, унинг мураббийи Марко Шпитка «Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи» номинациясида ғолиб бўлган.
Judo Awards 2024 8 та йўналиш бўйча йилнинг энг яхшиларига тақдим этилди, улар қуйидагилар:
- «Болалар учун дзюдо номинацияси»да Франция;
- «Тинчлик учун дзюдо» йўналишида Жанубий Африка;
- «Йил воқелиги» — Диёра Келдиёрованинг енгилмас рақиби Ута Абе устидан қозонган ғалабаси;
- Йилнинг энг яхши мураббийлик ютуғи — Диёра Келдиёрованинг мураббийи Марко Шпитка (аёллар ўртасида), Франциялик мураббий Баптисте Лерой (эркаклар ўртасида);
- «Янги юлдуз» — Жон Бенжамин Гава (Франция);
- «Йил дзюдочиси» — Ҳидаят Ҳейдаров (Озарбайжон);
- «Аёллар ўртасидаги йил дзюдочиси» — Криста Дегучи (Канада)
- «Йил иппони» номинациясида Тедди Рейнер (Франция) ғолиб деб топилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг