Йўлдаги ҳар бир қадам масъулият талаб этади

Ҳар бир ҳайдовчининг автомобиль рули олдидаги дақиқаси, ҳар бир пиёданинг йўлдан ўтиш лаҳзаси ҳаёт ва хавф ўртасидаги чегарадир. Айримлар бу масъулиятни англамай, эҳтиётсизлик қилиши натижасида йўлларда фожиалар юз бермоқда.
Андижон вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 351 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 315 нафар фуқаро жароҳат олган, 77 нафари эса ҳаётдан бевақт кўз юмган. Асосий сабаблар ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмаслик, қарама-қарши томонга ўтиб кетиш ва пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши билан боғлиқ экани аниқланган.
— Йил бошидан буён йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, — дейди вилоят ЙҲХБ катта мутахассиси Абдумажид Раимжонов. — Хусусан, туман ва шаҳарлардаги гавжум кўчаларда пиёдалар белгиланмаган жойдан ўтишининг олдини олиш учун 21171 метр узунликда темир панжаралар ўрнатилди. Шунингдек, 15 та тугмачали пиёда светофорлари ишга туширилди. Андижон шаҳри марказий кўчалари рақамли интеллектуал камералар билан жиҳозланди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, амалга оширилаётган чоралар йўлларда хавфсизликни таъминлаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар ўртасида интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, маҳаллаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам изчил давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг