Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий рақамли автомобил эгалари жарималарни тўламагунча Россия ҳудудидан чиқарилмайди.
Россия Федерациясининг «Халқаро автомобиллар ташувлари устидан давлат назорати ва уларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида»ги қонунига биноан 2021 йил 7 июлдан ҳайдовчи чегарага келгач, унга уч соат муддат берилади. Ушбу вақт давомида жарима тўланмаса, унга Россиядан чиқиб кетишга рухсат берилмайди.
Янги тартиб бўйича чет эл транспортларининг 2020 йил 8 декабрдан кейинги жарималари инобатга олинади.
Чет эллик ҳайдовчи тўланмаган жарима бор ёки йўқлигини Госавтоинспекция расмий веб-сайтидаги «Проверка штрафов ГИБДД» хизмати орқали мустақил аниқлаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг