«Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш» маросими ташкил этилди
Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг 2025-йилги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, тарихий натижага эришган Тимур Кападзе “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилди», — дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Кападзе 2022 ва 2024 йилларда ҳам ушбу эътирофга лойиқ кўрилган эди.
Шунингдек, Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг 2025 йилги энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун, Шомуродов 2019 ва 2021 йилларда ҳам ушбу эътирофга лойиқ кўрилган эди.
Бундан ташқари, Садриддин Ҳасанов «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» сифатида эътироф этилди.

U-17 Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйинлари ва етакчилик қобилияти билан Садриддин Ҳасанов 2025 йилнинг энг истиқболли футболчиси сифатида баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг