“Йил аёли” миллий танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

17:50 27 Декабрь 2024 Жамият
767 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 27 декабрь куни  Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томониданЙил аёлимиллий танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Янги Ўзбекистоннинг  ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида хотин-қизларнинг иштироки тобора кенгайиб бормоқда.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кенгайтиришга, оилалар фаровонлигини  таъминлашга қаратилган миллий тажриба - Ўзбекистон модели амалга оширилмоқда.

Соҳага доир халқаро стандартларга мос миллий қонунчилик базаси такомиллаштирилиб, Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида 100га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур, 2030 йилга қадар мўлжалланган гендер тенгликка эришиш Стратегияси қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикасидан Пальванова Нигора Бекбергеновна “Йил аёли” миллий танловининг олий соврини – Гран- при соҳиби бўлди.

У Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий маҳорат мактаби мураббий ўқитувчиси. 1976 йил Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. Бадиий гимнастика бўйича олий тоифали ҳакам ва мураббий.

Унинг шогирдлари 2019 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон кубоги ғолиби. 2022 йилда Таиланд ва Туркия давлатларда бўлган халқаро мусобақаларда 1-ўрин; 2023 йилда Филиппинда ўтказилган Осиё чемпионатида 1- ўрин;  2024 йилда Германияда ўтказилган халқаро мусобақада 3-ўрин, 2024 йил Мисрда бўлиб ўтган халқаро турнирлар ғолиби, Париж шаҳрида бўлиб ўтган 33-ёзги олимпиада ўйинлари финалчиси ҳисобланади.

Нигора Бекбергенова  2007 йил Ўзбекистон Республикаси Спорт устози”,  2011 йил “Халқ таълими аълочиси”, 2021 йил “Соғлом турмуш” ордени, 2024 йил “Корақалпоғистонда хизмат кўрсатган спорт устози” унвонларини қўлга киритган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер