“Jazeera Airways” авиакомпанияси Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиарейсларни амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Кувайтнинг “Jazeera Airways” авиакомпанияси вице-президенти Равиндран Бхаратхан бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказди. Маълумот учун: “Jazeera Airways” Кувайтнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлиб, Европа, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 40 га яқин мамлакатига мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда энг янги A320 самолётлар паркига эга.
Музокаралар давомида Кувайтдан Ўзбекистоннинг шаҳарларига тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, мамлакатимизга кувайтлик сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Кувайт томонга Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, туризм соҳасидаги ислоҳотлар, фуқаролик авиаташувлари бозорини либераллаштиришга оид чора-тадбирлар, ҳудудий аэропортларда «очиқ осмон режими»нинг жорий қилиниши ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, республикамизда жаҳон хавфсизлик стандартларига жавоб берувчи ва тиббиёт соҳасидаги сўнгги ютуқларга мувофиқ сайёҳлар учун яратилган янги “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизимига эътибор қаратилди. Кувайт делегацияси вакиллари 2021 йилнинг март ойидан «Кувайт - Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам авиарейс очилишига, келгусида эса Ўзбекистоннинг бошқа туристик марказларига авиақатновларни йўлга қўйишга қизиқиш билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти меҳмонларни “Jazeera Airways«нинг Ўзбекистонга парвозлар географиясини кенгайтиришга доир ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашга ҳамда тез орада авиарейсларни йўлга қўйишга рухсат олишга кўмак беришга ишонтирди.
Учрашувлар якунига кўра, томонлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Кувайтда тарғиб қилиш, ушбу араб давлатида мамлакатимизнинг танилиши ва сайёҳлар оқимини оширишга йўналтирилган промо-тадбирлар ва инфо-турларни биргаликда ўтказишга келишиб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг