Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар меҳр-мурувватдан четда эмас

19:34 07 Май 2023 Жамият
574 0

Ўзгалар ёрдамига муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, ғамхўрлик кўрсатиш ўзбекона урф-одатларимиздан саналади. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан жорий йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинганлиги бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлиб, кўплаб хайрли ишларга имкон яратди.

Бинобарин, Чилонзор тумани Халқ қабулхонасида масъул ходимлар томонидан ҳудудда яшовчи якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган шахслар қатламининг яшаш шароитини ўрганиш ва муаммоларини аниқлаш бўйича махсус штаб ташкил этилганлиги бунинг яққол мисолидир.

Айни пайтда мазкур штаб аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб хонадонларга қувонч, меҳр-оқибат кириб бормоқда.

Жумладан, 82 ёшли Светлана Андронова Чилонзор туманининг Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилади. Яқинда штаб аъзолари томонидан онахонга уй-рўзғор буюмлари, озиқ овқат маҳсулотлари, Бектўпи маҳалласида яшовчи Р. Афсаховага ҳам ошхона жиҳозлари билан бир қаторда зарур озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, Нафосат маҳалласида яшовчи 97 ёшли В. Анашкина, Катта Олмазор маҳалласидан М. Абдураҳмонова, новзалик В. Белаш, Қатортол маҳалласидан Р.Вельбовец, Катта Чилонзор маҳалласилик С. Саъдий, оқтепалик М. Мамаев сингари ўнлаб якка-ёлғиз, ўзгалар кўмагига муҳтож қариялар ҳам бундай меҳр-мурувватдан четда қолишмади.

Аслида, мақсад ҳам ҳеч бир қария, ногиронлиги бор, кўнгли ўксик инсонлар ҳукуматимиз эьтиборидан четда қолмасин.

— Бундай хайрли иш фақатгина Рамазон, Ҳайит байрамларида эмас, балки йил давомида амалга оширилишини мақсад қилганмиз, — дейди штаб раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чилонзор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш. Мурзажонов. — Зотан, инсон қадри баланд юртда меҳр кўрган фуқаро ҳамиша шукроналик билан яшайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?