Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ҳамкорликда гуманитар ёрдам кўрсатилади

Хабарингиз бор, 21 март куни Қумқўрғон туман ҳудудидаги қир ва адирликларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида йиғилган ёмғир сувлари, Азларсой орқали «Элобод», «Янги шаҳар», «Боғаро» ҳамда «Азларсой» маҳаллалари ҳудудига кириб келган.
26 март куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг вилоят бўлими ва «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳамкорликда сел ва тошқинлардан талафот кўрган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширди.
Табиий офатдан жабрланган аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида ҳамда юқоридаги 4 та маҳаллалардаги сел ва тошқинлар уйларига зарар келтирган оилалар фарзандлари таълим олишда қийналиб қолмаслиги учун ўқув қуроллари ҳамда аҳолига озиқ-овқат тўплами ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш борасида ҳар бир хонадонда соғлом муҳитни яхшилаш мақсадида юрак қон-томир, ички ҳамда эндокрин касалликларига чалинган фуқароларга дори-дармонлар етказиб берилмоқда.
Шу билан бирга, «ИНСОН» ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази томонидан психологлар гуруҳи ташкил этилиб, сел оқибатида зарар кўрган фуқароларга психологик ва юридик хизматлар кўрсатилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Шомуродовнинг кўз ёшлари, Файзуллаевнинг рақси ва мухлислар ҳайқириғи — Мундиал эшикларини очган ўйиндан фоторепортаж
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг