Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди

Бугунги кунда давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари 170 дан ортиқ хизматлар ва ёрдамларни қамраб олган бўлиб, ушбу хизматлар 6 та вазирлик томонидан бир-биридан тарқоқ тарзда фаолият олиб бормоқда.
Аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.
Хусусан:
— кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;
— ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— кам таъминланган оилалар;
— зўравонликка учраган шахслар;
— ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;
— васийликка олинган оилалар;
— етим ва чин етим болалар;
— алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.
Агентлик томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:
— кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳнатга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;
— кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда панционатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
— аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
— ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;
— ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;
— оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;
— руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;
— тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
— етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;
— эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш.
Агентлик таркибига қуйидаги ташкилотлар босқичма-босқич ўтказилади.
Жумладан:
2023 йил 15 июндан бошлаб:
— Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
— Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;
— Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
— Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;
— ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйлари;
— Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционати;
— кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг