Избосканда янги спорт клуби иш бошлади

15:03 02 Декабрь 2021 Жамият
602 0

Фото: «Халқ сўзи»

Андижон вилояти Избоскан туманида янги спорт мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Спорт устаси Жаҳонгир Кенжаев томонидан ташкил этилган "KENJAYEV FIGHT CLUB"да бир пайтнинг ўзида 200 нафар спортчи машғулотларда иштирок этиши мумкин.

– Андижон вилоятида спортнинг якка кураш турлари кенг ривожланган,– дейди Олимпия ўйинлари чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев. – Бу ерда яратилган тажриба мактаби жаҳон спорти оламида тан олинган. Ана шу ишончни бой бермаслик учун ёш спортчиларга яратилган шароитни жаҳон талабларига мос равишда шакллантириш керак.  Бугун Избоскан туманида иш бошлаган клубнинг имкониятлари ҳам катта. Умид қиламанки, бу янги чемпионларни кашф этишда қўл келади.

500 млн. сўм маблағ эвазига барпо этилган мажмуада спортнинг тўртта тури бўйича машғулотлар йўлга қўйилди. Унда халқаро мусобақаларни ташкил этиш учун ҳам имкониятлар мавжуд.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?