Избоскан туманида жойлашган масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Избоскан туманидаги масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Андижон вилояти Прокуратураси маълум қилди.
Унга кўра, Избоскан туманда жойлашган «Ахмадали хожи» масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ, хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.
Натижада бино ичида бўлган 10 нафар шахс турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахслар воқеа жойида вафот этган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
«Тергов ҳаракатлари давомида барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади» дейилади Прокуратура хабарида.
Маълумот учун, мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро М. Абдуллаев, Ж. Анваров ва Б. Бурхоновлар ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ. Тойлоқов, А. Абдирайимжонов, Ҳ. Зухриддинов, И. Рахимов, М. Маматураимо в, И. Шомуродов, К. Қосимов, У. Болтабоев, М. Абдурахмонов ва М. Болтабоевлар тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг