Июль сайёрамиз тарихида энг иссиқ ой бўлгани айтилмоқда

2021 йилнинг июль ойи сайёрамизда об-ҳаво кузатуви бошлангандан, яъни 1880 йилдан буён тарихдаги энг иссиқ давр сифатида қайд этилди, деб хабар бермоқда Миллий океаншунослик ва атроф-муҳит тадқиқотлари бошқармаси (NOAA).
Бошқарма мутахассислари ёзнинг ўртаси одатда йилнинг энг иссиқ даври ҳисобланишини ҳам таъкидлаб ўтишган.
«Сайёрамизда об-ҳавони кузатиш бошлангандан буён, бу йилги июль тарихдаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди», дейилади ташкилот сайтида.
Мақолада ёзилишича, июль ойидаги ҳарорат Шимолий Американинг айрим ҳудудлари, Жанубий Американинг шимолий ва жанубий қисмлари, Шимолий Африка, Осиёнинг жанубий қисми, Океания ҳамда Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанининг ғарбий ва шимолий қисмининг арим ҳудудларида ҳарорат ўртачадан юқори бўлди.
Олимларнинг ҳисоб-китобича, 2021 йил июль ойида қуруқлик ва океан юзасида ҳарорат ўтган асрда қайд этилган ўртача ҳароратдан тахминан бир даража юқори бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг