IX қишки Осиё ўйинларига Хитойнинг Харбин шаҳри мезбонлик қилади

16:59 21 Февраль 2024 Спорт
207 0

2025 йилда бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинлари Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилади.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши хабар тарқатди. Унда айтилишича, Осиё Олимпия кенгаши ҳамда IX қишки Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси Хитой олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ўйинлар ўтадиган саналарни ҳам кенг жамоатчиликка эълон қилди.

Келишувга кўра IХ қишки Осиё ўйинлари келгуси йилнинг 7-14 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, VIII қишки Осиё ўйинларига 2017 йил Япониянинг Саппоро ва Обиҳиро шаҳарлари мезбонлик қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?