Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Гвидо Де Санктисдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Билдирилишича, учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланган.
“Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, деб ёзади Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг