Италияда ўтказилаётган «Сальвадор Дали асарлари» кўргазмасида сохта буюмлар намойиш этилаётгани аниқланди
Италиянинг Парма шаҳрида ўтказилаётган Сальвадор Дали асарлари кўргазмасида полиция жами 21 та ҳақиқийлиги гумон қилинган буюмларни мусодара қилди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур асарлар «Сальвадор Дали: санъат ва афсона ўртасида» номли кўргазмада бир неча кун давомида намойиш қилинган.
Ушбу кўргазмага ташриф буюрганлар намойиш қилинаётган асарлар ҳамда буюмларнинг ҳақиқий эканига шубҳа билан қараган. Шундан сўнг ишга полиция аралашган.
«Музейларда ўтказилаётган кўргазмада нимадир нотўғри бўлиб туюлди. Текшириш давомида кўргазмада намойиш этилаётган асарлар ҳамда буюмларнинг ҳақиқий эмаслигини аниқладик», — дейди тергов бошлиғи Диэго Полло.
Полиция маълумотларига кўра, мусодара қилинган асарлар расмлар эмас, балки гобелен, чизма ва гравюралар каби қалбаки буюмлар бўлган.
Маълумот учун, Сальвадор Дали 1904 йил 11 май куни Испаниянинг Фигуэрас шаҳрида туғилган. У ўзининг ғайриоддий тасвирлари, орзулар ва онгсизликни акс эттирган асарлари билан ХХ аср санъатининг энг йирик шахсларидан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг