Италия замонавий санъати ва рассомлари кўргазмаси
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида «Ипак йўли — Италия замонавий санъати ва рассомлари» кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазма учун ташкил қилиган муҳташам залга рассом ва санъатшунослар, Италиядан ташриф буюрган тасвирий санъат усталари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Тадбирда Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна сўзга чиқиб, ушбу кўргазма 1960 йил охиридан то ҳозирги кунгача бўлган замонавий итальян санъатининг ихчам йиғиндиси экани, шунингдек, Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги янги маданий алоқаларнинг яқин ўтмишида илк маротаба ташкил этилаётганини таъкидлади.
Мазкур кўргазма Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Гаруссо тасвирий санъат институти ва Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ҳамкорлигидаги лойиҳа бўлиб, энг йирик кўргазмалардан бири саналади. Кўргазмага 38 та юқори даражали санъат асари жамланган бўлиб, улардан саккизтаси «Фарнезина коллекцияси»га тегишлидир.
— Томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган ушбу кўргазмадан мақсад — ўтмиш ва келажак санъатининг мураккаблиги, шу билан бирга, хилма-хиллиги ҳақида тасаввур берадиган тенденцияларни тақдим этишдир, — дейди Италиянинг Мадре Наполи музейи ходими Анжела Течче. — Шунингдек, бу иш ўзбекистонлик ва италиялик ёш ҳамда устоз рассомларни бирлаштириш, улар ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш каби вазифаларни ўз ичига олади.
Кўргазмадан Карла Аккарди, Мариса Албанесе, Гианни Десси, Франческо Жодиче, Миммо Паладино, Тамара Репетто каби бир қатор италиялик номдор рассомларнинг асарлари ўрин олган.
Таъкидланганидек, Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар муттасил ривожланиб бормоқда. Мазкур кўргазма ҳам ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишига шубҳа йўқ.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг