Истанбулда кетма-кет зилзилалар юз берди
Иллюстратив фото
Истанбул ҳудудида бир қатор зилзилалар содир бўлди. Улардан иккинчисини магнитудаси 6,2 баллни ташкил этди. Бу маҳаллий вақт билан 12:49 да қайд этилган. Бу ҳақда Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар тарқатди.
Ер силкинишларининг биринчиси, 3,9 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан соат 12:13 да содир бўлган. Иккаласи ҳам Мармара денгизида, Истанбул марказидан ғарбда, тахминан 50 км узоқликда жойлашган Силиври шаҳри яқинида юз берган.
Истанбул чеккасидаги Буюкчекмеже ҳудудида соат 12:51 ва 13:02 да 4,4 ва 4,9 магнитудали яна иккита зилзила қайд этилган.
«Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва тегишли муассасаларнинг барча гуруҳлари қўшни вилоятларда ҳам сезилган Истанбулдаги зилзила билан боғлиқ ҳолатни текширишни бошлади», деб ёзган Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая «Х» ижтимоий тармоғида.
Ер силкинишлари тахминан 7 км чуқурликда содир бўлган, деб хабар бермоқда «Анадолу» ахборот агентлиги.
Хабар тўлдирилмоқда
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг