«Истанбул Башакшеҳир» йирик ғалабага эришди
Бугун, 24 январь куни Туркия Суперлигасининг 19-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси сафарда «Кайсериспор» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Деви Зелке ва Нуно да Кошта муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида Рамазон Чивелек ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади.
Аббосбек Файзуллаев 81-дақиқада Бертуғ Йилдиримга алмаштирилди. Элдор Шомуродов эса тўлиқ ўйин ўтказди ва учинчи голга ассистентлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, «Башакшеҳир» клуби турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг