«Иссиқлик электр станциялари» АЖ да хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ойлиги давом этмоқда

2025 йил 1 июндан 1 июлга қадар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ тизимидаги барча филиалларда хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасидаги амалий тадбирлар жамиятнинг «Тошкент ИЭМ» филиалида ҳам тизимли ташкил этилмоқда.
Тадбирлар доирасида цехлар ўртасида «Касб маҳоратини ошириш» мавзусида ўқув семинар ва танловлар ўтказилиб, унда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик техникаси қоидалари ва биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассисларнинг билими синовдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, ёзги жазирама об-ҳаво шароитида қуёш нурларидан ҳимояланиш ва нохуш ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
«Тошкент ИЭМ» бош муҳандиси У.Рискулов ва Мустаҳкамлик ва техника хавфсизлиги бошлиғи Ғ.Қораев бошчилигида хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.
Филиалда хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш, замонавий ҳимоя воситаларини жорий этиш, меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш орқали ходимлар саломатлигини асраш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Бундай тадбирлар барқарор хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Маълумот учун: Тошкент иссиқлик электр маркази пойтахтимизнинг 6 та туманини (Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Яшнобод ва Учтепа) иссиқлик ва электр энергияси билан таъминловчи асосий корхона ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг