Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида яна 21 киши ҳалок бўлди

11:42 02 Апрель 2025 Дунё
116 0

Фото: AP

Чоршанба куни эрта тонгда Ғазонинг марказий ва жанубий ҳудудларига Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида яна 20 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Al-Jazeera» телеканали тиббий манбаларга таяниб хабар тарқатди.

«21 киши чоршанба куни эрталаб Ғазо секторининг марказий ва жанубий ҳудудларини Исроил томонидан бомбардимон қилиниши оқибатида қурбон бўлди», — дейилади телеканал хабарида.

Манбага кўра, зарбалар Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарларидаги турар-жой бинолари ва қочқинлар чодирларига берилган.

«Times of Israel» газетасининг Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацга таяниб ёзишича, Ғазо секторида операциялари кенгайтирилган ва янги босиб олинган ҳудудлар буфер зонанинг бир қисмига айланади.

Шу йилнинг 18 мартга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлади. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ҳужумлар ҲАМАС АҚШнинг сулҳни узайтириш ва гаровга олинганларни озод қилиш режасини қабул қилишдан бош тортгани сабаб бошланганини айтди.

ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Иззат ал-Ришк эса Нетаньяҳунинг урушга қайтиш қарори Ғазо секторидаги исроиллик гаровга олинганларга ўлим жазоси берилишини англатишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?