Исроилнинг Ғазога берган навбатдаги зарбалари оқибатида яна 20 нафарга яқин фаластинлик ҳалок бўлди

12:42 18 Апрель 2025 Дунё
150 0

Фото: AP

Исроилнинг Ғазо секторига берган эрталабки зарбалари оқибатида 20 нафарга яқин одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканали Фаластин тиббий манбаларга таяниб хабар тарқатди.

«Жума куни эрталабдан бери Исроилнинг Ғазо секторининг шимолий ва жанубий ҳудудларига берган зарбалари натижасида 17 фаластинлик ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.

Телеканал маълумотларига кўра, бу сафар Исроил томонидан Хон-Юнис ҳудудидаги турар-жой бинолари ва Жабалиядаги қочқинлар жойлашган мактаб бомбардимон қилинган.

Шу йилнинг 18 мартга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлади. Бош вазир Бенямин Нетаньяҳу ҳужумлар ҲАМАС АҚШнинг сулҳни узайтириш ва гаровга олинганларни озод қилиш режасини қабул қилишдан бош тортган сабабли қайта бошлангани айтди.

Ўз навбатида, Фаластин ҳаракатининг Сиёсий бюроси аъзоси Иззат ал-Ришк Нетаньяҳунинг урушга қайтиш қарори Ғазо секторидаги исроиллик гаровга олинганлар учун ўлим жазоси берилишини англатишини таъкидлади.

Тел-Авив ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ расман 1 март куни якунига етганди. Бироқ воситачилар Ғазодаги келишув бўйича музокараларни давом эттиришга томонларни жалб қилишга уринишлари туфайли жанглар қайта бошланмай турганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?