Исроилда парранда гриппининг юқори патогенли кичик тури аниқланди

23:50 01 Декабрь 2023 Дунё
185 0

Фото: Unsplash

Исроил куркаларида H5N1 парранда гриппининг хавфли штамми аниқланган. Бу ҳақда “Reuters“ Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилотига таяниб ёзмоқда.

Қуддуснинг ғарбий қисмидаги Зора ҳудудида вирус туфайли 10 500 паррандадан 43 таси ўлдирган.

Бунгача Бошқирдистонда парранда гриппи авж олгани тасдиқланган эди.

Манбага кўра, “Башкир паррандачилик фермаси” инфекция тарқалиши муносабати билан ўз маҳсулотларини олти ой муддатга сотишни тўхтатмоқда. Компания, шунингдек, шерикларни йилнинг 30-июлидан кейин жўнатилган маҳсулотларни олиб қўйишга ва уларни йўқ қилишга чақирган.

Аввалроқ, иммунолог Николай Крючков Россия ва жаҳонда парранда гриппи пандемияси таҳдиди ва тухум етишмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?