Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
Фото: aljazeera
Эрон сешанба куни Исроилга улкан ракета ҳужумини амалга оширганидан кейин Исроил иттифоқчиси АҚШнинг қўллови билан зарбага жавоб беришга ваъда берди. Теҳрон ҳар қандай қасос зарбаси бундан-да кучлироқ бўлишини айтган. Эрон Исроилга қарата 200 га яқин ракета учирилиши ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбарларининг яқинда ўлдирилганига жавоб эканлигини таъкидлаган.
Шу билан бирга, чоршанба куни Исроил Ливанга ҳужумларини давом эттирди ва сешанба куни бошланган қуруқлик ҳужумини амалга ошириш учун қўшимча қўшин юбораётганини эълон қилди.
Бош вазир Бенямин Нетаняҳу сешанба куни кечқурун Теҳронни "катта хатога йўл қўйгани"ни таъкидлаган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти эса Эронни "жиддий оқибатлар" ҳақида огоҳлантирди.
АҚШ Республикачилар палатаси спикери Майк Жонсон Американинг Эронга қарши максимал босим кампанияси қайтиши кераклигини айтган.
Эрон қуролли кучлари қўшма штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Бағирий, агар Исроил Эрон ҳудудига қарши жавоб қайтарса, ракета ҳужумини кучайтиришини маълум қилди. Теҳрон ташқи ишлар вазири ҳам кечқурун европалик ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, агар Исроил жавоб чораларини кўрса, қаттиқроқ жавоб олишини қўшимча қилган. Чоршанба куни у Теҳрон АҚШни ҳар қандай аралашувдан огоҳлантирганини айтди.
Кўтарилган кескинлик Исроилнинг Ғазога қарши уруши охир-оқибат минтақа бўйлаб кенг кўламли урушга олиб келиши ҳақидаги узоқ йиллик қўрқувни кучайтиради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш чақирди.
Ливанда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” қуролли гуруҳи чоршанба куни ўз жангчилари 2006 йилдан бери илк бор Исроил кучлари билан тўғридан-тўғри тўқнаш келганини айтди.
Исроил томонидан қуруқликдаги босқин эълон қилинганида учта ҳудудда узоқ ва шиддатли артиллерия ўққа тутилган. Шунингдек, Ливан жануби ва Байрутга зарба берган Исроил ҳаво ҳужумлари чоршанба куни ҳам пойтахтга зарба беришда давом этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг