Исроил Туркия билан урушга тайёрланиши керак — Нагел
Исроил ва Туркия ўртасидаги нотинч муносабатлар, Суриядаги сўнгги воқеалар икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувга айланиши мумкин, дейилади Исроил ҳукумати томонидан тузилган Нагел қўмитаси ҳисоботида. Бу ҳақида «The Jerusalem Post» нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Эрдўғоннинг Исроилга қарши позицияси ва Сурияда давом этаётган минтақавий беқарорлик шароитида мисли кўрилмаган қарама-қаршиликни вужудга келтиради.
Қўмита маълумотларига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кўп йиллар давомида Туркиянинг Исроилга қарши кайфиятини бошқариб келади. Истанбулда ўн минглаб одамлар Исроил ва Ҳамас террор ташкилоти ўртасида қарийб бир ярим йил давом этган қонли урушдан сўнг Ғазодаги фаластинликлар билан бирдамлик изҳор қилиб, Исроилга қарши намойишларга чиқишган.
«Жейкоб Нагел раислигидаги Нагел қўмитаси мудофаа бюджетининг 70 фоизини ҳужум операциялари учун ажратишни ва 2025 йилга келиб 2,48 миллиард долларга кўпайтиришни таклиф қилди. Яқин Шарқда туб ўзгаришларни кузатяпмиз. Қўмита ҳисоботи Исроил келажагини таъминлаш учун муҳим йўл харитасини тақдим этади», — дейди Нетаньяху.
Нагел қўмитаси уруш ҳолатида мамлакат мудофааси учун бир нечта чора тадбирларни ҳисоботга киритган.
Унга кўра, мураккаб қуроллар, ҳаво мудофааси тизимлари, чегара хавфсизлиги ҳамда Иордания билан дипломатик кескинликларга қарамай, мамлакат водийси бўйлаб мустаҳкамланган хавфсизлик тўсиғини қуришни асосий чоралар сифатида баён қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг