Исроил сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги болалар билан тўлдирилган касалхонага икки марта зарба берди — БМТ
Фото: AP
Исроил армияси сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги болалар билан тўлдирилган касалхонага икки марта зарба берган.
Исроил армияси Хон Юнисдаги болалар билан тўлдирилган касалхонага 24 соат ичида икки марта зарба берган. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси вакили Жеймс Элдер Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.
“Ғазо сектори болалар учун дунёдаги энг хавфли жой бўлиб қолмоқда ва вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда. Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисдаги энг йирик касалхонага зарба берди. Икки марта. Бу касалхона ёлғиз болалар ва болали аёллар билан тўла эди”, деди Жеймс Элдер.
Манбада Исроилнинг ушбу касалхонага берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг