Исроил ракетани бу сафар қаерга йўналтиргани маълум бўлди
Фото: Guardian
Исроил Ҳизбуллоҳ гуруҳига тегишлилиги гумон қилинган Ливан жанубидаги 10 дан ортиқ нуқтага зарба берди. Бу ҳақда «Guardian» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Ҳизбуллоҳ аввалроқ Исроил томонидан аннексия қилинган Голан тепаликларига 50 дан ортиқ ракета отган ва учувчисиз дронлар орқали бомбардимон қилган. Исроилнинг ҳужумлари эса қурол омборлари, ҳарбий бинолар ва Ҳизбуллоҳ томонидан қўлланилган ўқ отиш мосламасини нишонга олганлиги айтилмоқда.
Отишма АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни тезда якунлашга чақирганидан кўп ўтмай содир бўлди. Байден келишувни ёпиш зарурлигини таъкидлаб, Қоҳирада давом этаётган музокараларни муҳокама қилишга чақирган эди.
Шунингдек, Ғазода Исроил ҳаво ҳужумларида 24 соат ичида камида 50 фаластинлик ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийлари туннеллар, учириш майдончалари ва бошқа жойларни нишонга олган.
Фаластин соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазода давом этаётган босқини оқибатида 40 мингдан зиёда фаластинлик вафот этган.
Айни пайтда «ХАМАС» ўз талабларини, жумладан Исроилнинг Ғазодаги амалиётини тугатиш ва исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмаштириш бўйича келишувни илгари суришни давом эттирмоқда.
Ҳизбуллаҳ каби гуруҳларнинг Фаластинга ёрдам бериши эса келишувга тўсқинлик қилмоқда. Исроил эса ҳар икки фронтда ўт очишни тўхтатишга интилмаяпти ҳам.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг