Исроил Мадримов «Усик — Фьюри 2» оқшомида рингга кўтарилиши мумкин

Супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди. Ҳамюртимиз 21 декабр куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган «Усик— Фьюри 2» оқшомида рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Исроилга украиналик Сергей Богачук рақиб бўлиши кутиляпти. Айни пайтда томонлар жанг бўйича музокараларга киришган. Машҳур промотор Турки Ал ал-шайх ҳам Исроил Мадримовнинг Ар-Риёддаги бокс оқшоми доирасида жанг қилишини хоҳлаётгани маълум қилинган.
Яқиндагина ўрта вазн тоифасида собиқ вақтинчалик WBA чемпиони Сергей Богачук Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангга ўз муносабатини билдирганди. «Айтяпман-ку, ҳакамлар Теренснинг ғалабасига ортиқча баҳо бериб юборди. Ҳа, конкрет юқори баҳо берилди. Ваҳоланки, у Мадримовга қарши жангда амалда ҳеч нарса қила олмади. Шахсан мен бу жангда Исроил Мадримов ғалаба қозонди, деб бемалол айта оламан», деганди у.
Шу тариқа, энди унинг ўзи ҳамюртимиз синовидан ўтишига тўғри келади. Украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган эди. У ўзининг 23 та жангини нокаут билан ютган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг