Исроил Мадримов АҚШда, АҚШлик ҳакамлар натижани ҳисоблаган жангда Теренс Кроуфордга мағлуб бўлди

11:10 04 Август 2024 Спорт
545 0

Ўзбекистон боксида янги саҳифа 4 август тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшомида очилди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун тўқнаш келди.

Тўлиқ 12 раунд давом этган жанг якунда ҳакамлар очколар эвазига (116-112, 115-113, 115-113) Теренс Кроуфорднинг ғалабасини эълон қилди. Қайд этиш керакки, 2 та ҳакам АҚШлик, битта ҳакам еса канадалик эди.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган эди. Исроил Мадримов аслида рақиб қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб қўя олди.

Шу тариқа супер ярим оғир вазнда чемпион номи ўзгармоқда. Жангдан сўнг АҚШлик боксчи Мадримовни ўзи учратган энг кучли рақиблардан бўлганини ва 12 раунд «тинчлик» бермаганини билдирди. Исроил эса жангда тўлиқ устунлик қилганини, бундай баҳони кутмаганини билдирган.

Исроил Мадримов реванш сўради. Ҳозирча бу содир бўлиш ёки бўлмаслиги номаълум, аммо яна бир жанг учун асослар етарли.

«Халқ сўзи» юртдошимизга кейинги жангларида омад тилайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?