Исроил Ливандаги қуруқлик операциясида иккиланмоқда
Қатор таҳлилчилар Исроилнинг Ливанда давом этаётган ҳарбий операциясини, жумладан, ўтган ҳафтадаги пейжер портлашлари ва сўнгги ҳаво ҳужумларини “Ҳизбуллоҳ”га қарши “муваффақият“ деб ҳисобламоқда.
Бироқ 1982 ва 2006 йилларда Исроилнинг Ливандаги қонли урушлари хотиралари ҳанузгача сақланиб қолмоқда, бу эса қуруқликдаги операция ҳақида кўпроқ иккиланишларга олиб келиши мумкин. Тадқиқотчиларга кўра, агар Исроил ҳақиқатда қуруқликда операция бошласа, вазият тубдан ўзгаради. Шунинг учун ҳам Яҳудий давлати иккиланиш олдида турибди.
Шунингдек, Исроил армияси Сурия—Ливан чегарасидаги “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига зарба берганини айтди. “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига Ливандаги гуруҳ қўшни давлатдан қурол олиб ўтишда фойдалангани таъкидланган.
Ливан транспорт вазири Али Хамия аввалроқ “Reuters” ахборот агентлигига Исроилнинг зарбаси Ливанга ўтишни таъминловчи кичик кўприкнинг Сурия томонига урилганини маълум қилган эди.
AFP Сурия хавфсизлик манбаларига таяниб хабар беришича, Исроилнинг Ливанга берган зарбалари фонида 22 мингдан ортиқ одам Сурияга ўтган.
“Сиз телефон хизматидан фойдалана олмайсиз, яқинларингизга қўнғироқ қилиб, улардан хабар олиш ёки қайси йўллар очиқлигини текширишнинг имкони йўқ“, — деди ливанлик талаба. Уларнинг қўшимча қилишича, оломоннинг борадиган жойи йўқ. Баъзилар машинасида, қолганлари йўл четида тунаб қолмоқда.
Шунингдек, мамлакатда бўлаётган кўчиш ва зўравонлик даражаси аллақачон заиф бўлган соғлиқни сақлаш тизимига катта босим ўтказмоқда. Бу ҳақда “Чегара билмас шифокорлар“ вакили “Al-Jazeera”га хабар берган.
Соғлиқни сақлаш муассасалари ёқилғи, таъминот ва ходимлар тақчиллиги туфайли жуда чекланган имкониятлар билан ишлаётгани хабар қилинмоқда. Мамлакат аллақачон травматизм, сурункали касалликларни бошқариш ва руҳий саломатликни қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги қўшимча қилинган.
Ливан 2019 йилда чуқур иқтисодий инқирозга юз тутди ва бу унинг соғлиқни сақлаш тизимини вайрон қилган. Бу ердаги одамлар иқтисодий инқироз туфайли жуда катта қийинчиликларга дуч келишмоқда ва бу уларнинг азоб-уқубатларини янада кучайтирди.
Исроил ҳарбийлари Ливан пойтахтининг жанубий чеккасида кучли портлаш овози эшитилганидан кўп ўтмай Байрутда рейдлар ўтказаётгани ҳақида баёнот берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг