Исроил Ливандаги қуруқлик ҳарбий амалиётини кенгайтирган

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг айтишича, Исроилнинг Ливан жанубидаги қуруқлик ҳарбий амалиёти кенгайтирилган.
Катз операцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қарор қачон қабул қилинганига аниқлик киритмади ва бу нимага олиб келиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Исроил ўтган ой бошида «Ҳизбуллоҳ»ни Ливан жанубидан чиқариб юбориш учун чекланган қуруқликдаги операцияни бошлаган эди.
«Биз Ливан жанубида қуруқликдаги манёврни кенгайтирдик ва Байрутнинг Даҳие туманида, керак бўлса «Ҳизбуллоҳ» нишонларига қарши ҳаракат қилмоқдамиз», — деган Кац.
Сешанба ва чоршанба кунлари Исроил ҳарбийлари Байрут жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» инфратузилмасига қарши 20 га яқин ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Янги тайинланган мудофаа вазири Исроил ҳеч қандай сулҳга рози бўлмаслигини таъкидлаган. Унга кўра, Яҳудий давлати «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш ва Литани дарёси бўйлаб олиб чиқиб кетишни таъминламайдиган ҳеч қандай келишувга рози бўлмайди. Литани дарёси Исроилнинг шимолий чегарасидан тахминан 20 километр узоқликда жойлашган.
Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги ва фуқаролик мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, пайшанба куни Исроилнинг Ливан бўйлаб уюштирган зарбаларида камида 43 киши, жумладан, саккиз нафар мудофаа ходими ҳалок бўлди.
Фуқаролик мудофааси бош бошқармасининг хабар беришича, Исроилнинг ҳужуми Баальбек яқинидаги Доурис қишлоғидаги штаб-квартирасини вайрон қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, худди шу зарбада яна уч киши ҳалок бўлган.
Тел-Авив «Ҳизбуллоҳ»ни Исроилга қарши ҳужумларини кучайтираётганликда айблади ва гуруҳ 2023 йил 8 октябрдан бери Исроилга 16 мингдан ортиқ ракета отганига урғу берди.
Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб Исроилнинг Баальбекдаги Аш-Шаб маҳалласига берган зарбаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган ва 27 киши жароҳатланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни хабар беришича, Исроилнинг ҳужуми Ливан жанубидаги Арабсалим қишлоғидаги «Ҳизбуллоҳ»га қарашли Ислом соғлиқни сақлаш бошқармасининг мобил марказини нишонга олди. Шундан сўнг олти киши, жумладан, тўртта тиббиёт ходими ҳалок бўлгани маълум.
Исроилнинг Ливан жанубига қуруқликдаги операциясига қарамай, «Ҳизбуллоҳ» ҳар куни Исроил шимолининг айрим қисмларига ракета зарбаларини бериб келмоқда ва Исроил шаҳарларига қарши учувчисиз учиш қурилмаларидан зарба беряпти. Исроил мудофаа кучлари чоршанба куни «Ҳизбуллоҳ» томонидан Ливандан Исроилга 50 га яқин ракета учирилганини маълум қилди.
Чоршанба куни «Ҳизбуллоҳ» Исроил ва унинг Ливандаги қўшинларига учувчисиз учоқлар, ракеталар билан камида 20 та ҳужум уюштирганини айтди. Унинг ҳаракатлари Фаластин халқи ва Ливанни ҳимоя қилиш билан боғлиқлигини билдирган.
Исроилнинг Ливандаги «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужуми тинч аҳоли орасидан қурбонлар келтиришда давом этмоқда. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, якшанба кунидан бери Ливаннинг бир қанча шаҳарларига ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 20 нафар бола ҳалок бўлган. Ливан жанубидаги Жоун шаҳрида сешанба куни камида саккиз бола ҳалок бўлган. Сешанба куни Байрутнинг жануби-шарқидаги Баалчмай шаҳрида икки бола ўлдирилган.
Чоршанба куни Исроилнинг Байрут жанубидаги қишлоққа уюштирган ҳужуми оқибатида уч бола ҳалок бўлди. Якшанба куни Исроилнинг Байрут шимолидаги қишлоққа амалга оширган зарбаси оқибатида етти нафар бола қурбон бўлган.
УНИCЕФ вакилининг маълумотларига кўра, сўнгги 50 кун ичида Ливанда ўлдирилган болалар сони ўтган йили ўлдирилган барча болаларнинг 80 фоизини ташкил қилади. «Ливандаги болалар бу урушнинг энг ҳалокатли босқичини бошдан кечирмоқда», — дея қўшимча қилди у. Сентябрь ойидан буён эса ҳудудда 3 мингга яқин инсон уруш қурбони бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг