Исроил ҳукумати Нетаньяҳунинг ҲАМАСни тўлиқ мағлуб этиш таклифини маъқуллади
Фото: Reuters
Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси бош вазирнинг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини енгиш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазир Бенямин Нетаньяҳунинг идораси маслаҳатчиси маълум қилди.
«Миллий хавфсизлик бўйича вазирлар қўмитаси (ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси) бош вазирнинг ҲАМАСни мағлуб этиш таклифини маъқуллади. Исроил мудофаа кучлари жанговар ҳудудлардан ташқарида тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш билан бирга, Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатишга тайёргарлик кўради», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, вазирлар маҳкамаси кўпчилик овоз билан урушни тугатишнинг бешта тамойилини қабул қилди. У Ғазо секторини бошқараётган ташкилотни қуролсизлантириш, барча 50 гаровга олинганларни қайтариш, анклавни демилитаризация қилиш, Ғазо сектори хавфсизлиги устидан Исроил назоратини ўрнатиш, ҲАМАС ва Фаластин миллий маъмуриятидан ташқари учинчи муқобил ҳукуматнинг мавжудлиги таъминлашни ўз ичига олган.
«Вазирларнинг мутлақ кўпчилиги вазирлар маҳкамасига тақдим этилган муқобил режа на ҲАМАСни мағлуб эта олади, на гаровга олинганларни қайтаради, деб ҳисоблади», — дейди Нетаньяҳу идораси маслаҳатчиси.
Пайшанба куни Нетаньяҳу хавфсизлик периметрини ўрнатиш ва кейинчалик ярим эксклавни янги фуқаролик ҳукумати назоратига ўтказиш учун бутун Ғазо сектори устидан назорат ўрнатиш ниятини эълон қилди. Бош вазирнинг аниқлик киритишича, Исроил Ғазо сектори устидан назоратни сақлаб қолишни режалаштирмаяпти, фақат «хавфсизлик периметри»ни ўрнатиш ниятида.
2023 йил 7 октябрь куни Исроилга Ғазо секторидан ҲАМАС ҳужум қилиши билан Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиб кетди.
Ҳаракат аъзолари ҳарбийлар ва фуқароларга қарата ўт очди, 200 нафардан ортиқ одамни гаровга олди. Исроил томонида 1200 нафарга яқин одам ҳалок бўлди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари тинч аҳоли нишонларига зарба беришни ўз ичига олган «Темир қиличлар» операциясини бошлади. Тель-Авив Ғазо секторини тўлиқ қамал қилиб, сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон таъминотини тўхтатди. Бунинг оқибатида 56 минг нафардан ортиқ фаластинлик ва 1500 нафарга яқин исроиллик ҳалок бўлди.
Можаро Ливан ва Яманга ҳам тарқалди ва Исроил ва Эрон ўртасида ракета зарбалари алмашинувига сабаб бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг