Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги қишлоқлар аҳолисини уйларига қайтмасликка чақирмоқда
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги 73 та қишлоқ аҳолисини уйларига қайтмаслик ҳақида огоҳлантирди. Ливанликлар агар уйига қайтадиган бўлса, уларга ўлим билан таҳдид қилинган. Исроил армияси вакили ливанликлар учун «қизил чизиқ» бўлган қишлоқлар харитасини жойлаштирган Х ижтимоий тармоғига.
Ғазонинг марказий ҳудудида эса вазият анча мураккаблигича қолмоқда. Исроилликларнинг Нусейрат қочқинлар лагерига ҳужумлари содир бўлди, у ерда турар-жой биноси вайрон бўлганидан кейин беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Шужаеада ҳужум оқибатида 10 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган ва уларнинг аксарияти бир оиладанлиги маълум.
Эрон Ғазодаги геноцидни тўхтатишга, Исроил раҳбарларини жазолашга чақирмоқда. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторида, жумладан Нусейрат қочқинлар лагерида кўчирилган фаластинликлар турадиган бошпана ва чодирларга такрор йўлланган «ваҳшиёна» ҳужумларни қоралади.
Якшанба куни Исроил Ғазодаги уруш туфайли муносабатлар ёмонлашгани сабабли Ирландия Республикасидаги элчихонасини ёпишини маълум қилди. «Мен Ирландия Исроилга қарши эканлиги ҳақидаги даъвони бутунлай рад этаман. Ирландия тинчлик, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ тарафдори», — деган Ирландия расмийси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг