Исроил ҳарбийлари Ғазодаги журналистлар чодирини бомбардимон қилди, қурбонлар бор

Исроил ҳарбийлари Ғазога зарба бериб, Хон Юнис ҳудудида жойлашган журналистлар чодирини бомбардимон қилди. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Унга кўра, 7 апрель, душанба куни тонгда Исроил ҳарбий самолётлари Хон Юнисдаги журналистлар учун мўлжалланган чодирни ўққа тутган. Мазкур ҳужумлар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, етти нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вафот этганлардан бири Ғазодаги янгиликларни ёритиб борувчи журналист Ҳелми ал-Фақави эканлиги ойдинлашган.
Расмийларнинг таъкидлашича, 2023 йилнинг октабрь ойидан буён Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони журналист Ҳелми ал-Фақави ўлдирилганидан кейин 210 нафарга етган.
«Уотсон» номидаги Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар институти жорий йилнинг 1 апрель куни эълон қилган ҳисоботига кўра, Исроил кучлари томонидан 2023 йил 7 октябрдан буён 232 нафар журналист ўлдирилган.
Мазкур ҳисоботда Исроилнинг Ғазога қарши уруши оммавий ахборот воситалари ходимларининг вафот этиши билан боғлиқ энг ҳалокатли можаро сифатида қайд этилган.
Таъкидланишича, Ғазода ўлдирилган журналистлар сони иккинчи жаҳон уруши, Вьетнам уруши, Югославиядаги урушлар ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги урушида ҳалок бўлган журналистлар сонидан ҳам ортиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг