Исроил ҳам БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этди
Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (UNHRC) таркибидан чиқди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ўзининг «Х» тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Исроил Трампнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида қатнашмаслик қарорини олқишлайди. Давлат АҚШга қўшилган ҳолда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этади», — деди Саар.
Унинг сўзларига кўра, бу кенгаш инсон ҳуқуқларини бузувчиларни ҳимоя қилади ва Исроилга нисбатан камситувчи қарорлар қабул қилади. Исроил 100 дан ортиқ қораловчи резолюцияларга дуч келган бўлиб, бу кенгаш томонидан қабул қилинган барча резолюцияларнинг 20 фоизидан ортиғини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага нисбатан қабул қилинган резолюциялар сонидан ҳам юқори.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳамда БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Яқин Шарқ агентлигидан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Маълумот учун, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибида 47 давлат бор. АҚШ Барак Обама даврида унга қўшилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг