Исроил Ғазога ҳужум қилиб камида 42 кишини ўлдирди
Исроил кучлари Ғазодаги ҳудудларни бомбардимон қилишни кучайтиргани ва танклар анклавнинг шимоли ҳамда жанубига чуқурроқ кириб бориши оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди.
“Reuters” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ғазо сектори шимолидаги Байт Лаҳия шаҳридаги турар-жойга ва Камол Адван касалхонаси яқинига берилган иккита ҳаво ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Исроилнинг Хон Юнисдаги мотоциклга зарба беришидан сўнг яна тўрт киши қурбон бўлган.
Кейинроқ Исроилнинг шарқий Хон Юнусдаги кўчирилган оилалар яшайдиган чодир лагери яқинига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида беш нафар одам вафот этган.
Нусайрат қочқинлар лагерида Исроил ҳарбий самолётлари бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, кўп қаватли бинони вайрон қилган ва масжидлар ташқарисидаги йўлларга зарба берган. Маълумотларга кўра, зарбалар натижасида камида 11 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, танклар олдинга силжиётгани сабабли тез ёрдам машиналари етиб бора олмаётган оилалар уйларидан чиқа олмаётгани айтилмоқда.
Исроил қамал остидаги ҳудудни бомбардимон қилишни кучайтирар экан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо секторида озиқ-овқат ва тоза ичимлик сувига эга бўлмаган икки миллиондан ортиқ одам қамалиб қолгани ҳақида огоҳлантирди.
Шунга қарамасдан пайшанба куни кечқурун Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги исроиллик асирларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш шартлари сезиларли даражада яхшиланганини айтди. 2023 йил октябр ойидан бери Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида камида 44330 нафар фаластинлик ҳалок бўлиб, 105 мингга яқин киши яраланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг