Исроил Ғазода қуруқликдан операция бошлади

22:39 27 Октябр 2023 Дунё
411 0

Фото: AP

Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги маневрлар кўламини кенгайтирмоқда, деб ёзмоқда «The Times of Israel» Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэл Агарига таяниб.

Унинг айтишича, Исроил ҳарбийлар сўнгги бир неча соат ичида Ғазо секторида ҳаво ҳужумларини кучайтирди ва қуруқликдаги операцияларни давом эттиради.

«Ҳаво кучлари ер ости нишонларига жуда кучли зарбалар бермоқда», деди. Шу ўринда у ва қуруқликдаги кучлар бугун тунда ўз фаолиятини кенгайтиришини қўшимча қилди.

Ҳагар сўнгги икки кун ичида Ироил армияси пиёда қўшинлари ва танклари Ғазо секторида чекланган рейдлар ўтказганини таъкидлади.

Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олган.

Шу фонда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Исроил мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?