Исроил Ғарбий Соҳилга ҳужум уюштирди. Бизга нималар маълум?
Фото: Al Jazeera
Исроил Ғарбий Соҳилда Женин, Тулькарм ва Тубас яқинидаги Фаръа қочқинлар лагерига қаратилган йирик ҳужумни бошлади. Исроил армиясининг ушбу ҳужуми натижасида ўнлаб қочқинлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.
Маълум бўлишича, Тель-Авив ҳужум қуролли гуруҳларнигина нишонга олганини айтиб, ўзидан айбни соқит қилмоқчи бўлган. Фаластин маъмурияти эса ҳужумни қоралаб, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Саудия Арабистонига ташрифини тез якунлашга мажбур бўлган президент Маҳмуд Аббос давом этаётган зўравонликлардан хавотирларини билдирди. Қайд этилишича, биргина Ғарбий Соҳилда 660 дан ортиқ фаластинлик айнан Исроил армиясининг операцияларида ҳалок бўлган.
Яҳудий давлати расмийлари, жумладан, Ташқи ишлар вазири Катс Ғазодаги гуруҳларни Эрон билан боғлиқликда гумонини билдирган.
Халқаро таҳлил марказларига кўра, Ғарбий Соҳилда кучайиб бораётган қаршилик ташқи ёрдамдан кўра кўпроқ маҳаллий омилларга боғлиқ. Исроил ҳукумати, хусусан, ҳукуматнинг ўнг қанот гуруҳлари Ғарбий Соҳил устидан назоратни кучайтиришга интилаётгани ҳам айтилмоқда.
Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг