Исроил Ғарбий Соҳилда тураржой қуришга тендер эълон қилди

12:11 18 Февраль 2025 Дунё
198 0

Исроил Ғарбий Соҳилдаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Эфрат ҳудудида мингга яқин тураржой қурилиши учун тендер эълон қилди. Бу янги Исроил маҳалласи барпо этиш режасининг бир қисми ҳисобланади.

Шу кунларда АҚШ сенатори Марко Рубио Яқин Шарққа ташриф буюрган. У Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу билан учрашувдан сўнг, “ҲАМАС ҳарбий ёки ҳукумат кучи сифатида мавжуд бўла олмайди“, — дея баёнот берди.

Шунингдек, Исроил хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги сулҳнинг янги босқичини муҳокама қилиши кутилмоқда. Агар Ғазода сақланаётган барча асирлар озод қилинмаса, кескин жавоб қайтарилишини айтган Нетаняҳу. Ҳозиргача ҲАМАС 19 нафар асирни озод қилган, Исроил эса мингга яқин фаластинликни қўйиб юборган.

Шу билан бирга, Исроил сулҳ шартларини мунтазам бузиб келмоқда. 15 ойдан буён давом этаётган урушда Ғазо секторидаги уйларнинг 70 фоизи вайрон бўлган. Ўн минглаб кўчма уйлар Миср билан Рафаҳ чегарасида тўпланиб қолган. Оташкесим шартларига кўра, Исроил Ғазо ҳудудида 60 мингта уй ва 200 мингта чодир жойлаштиришга рози бўлган, бироқ ҳозиргача атиги 20 мингта чодир ўрнатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?