Исроил БМТнинг Ливандаги миссиясига ҳужум қилди

Фото: AP
Исроил ҳарбийлари БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари (UNIFIL) тинчликпарвар қўшинлари штаб-квартираси ҳудудидаги объектга қарата ўт очган. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали миссиядаги манбага таяниб хабар тарқатди.
“Исроил армияси Рас ан-Накурадаги штаб-квартирасида UNIFIL кучларининг кузатув минорасига ҳужум қилди”, — дейилади телеканал сайтида.
“Al Jazeera” манбаларига кўра, жами Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги БМТ тинчликпарвар кучларининг учта позициясига ўт очган, икки киши енгил яраланган.
“Times of Israel” аввалроқ ёзганидек, Исроил мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдаги операция вақтида тинчликпарварлик миссияси ёнида ўз позицияларини жойлаштирган ва БМТ вакилларини хавф остига қўйган. Миссия вакилларининг газетага айтишича, Исроил тинчликпарвар кучларни қайта жойлаштиришни сўраган, бироқ рад жавоби берилган. “Ҳизбуллоҳ” матбуот хизматининг хабар беришича, Марун Ар-Рас аҳоли пункти ҳудудидаги Исроил ҳарбий отряди БМТ тинчликпарвар кучларидан тирик қалқон сифатида фойдаланган.
Шу йилнинг 23 сентябридан бери Исроил мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ” манзилларини оммавий бомбардимон қилмоқда. Бунда ҳаракат етакчилари, жумладан, Бош котиб Ҳасан Насруллоҳ ва унинг эҳтимолий ворислари ҳалок бўлган. 1 октябрь куни Исроил армияси Ливанда қуруқликдаги операцияни бошлади.
Исроилда ҳарбий кампаниянинг асосий мақсади бир йил аввал “Ҳизбуллоҳ” томонидан ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошланган ўққа тутилиши туфайли эвакуация қилишга мажбур бўлган мамлакатнинг шимолий ҳудудларида яшовчи 60 минг аҳолининг қайтиши учун шароит яратишдан иборат.
Кузатувчиларнинг қайд этишича, Исроил 2006 йилдаги Иккинчи Ливан урушидан бери Ливанга бундай шиддат билан ҳужум қилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг