Исроил Байрутга ҳужум қилиб, Ливан — Сурия йўлини тўсиб қўйди

Фото: Reuters
Исроил Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккаларига янги зарбалар йўллади ва Сурияга қочиш учун муҳим йўлни тўсиб қўйди. Байрут жанубида кучли портлашлар содир бўлган.
Шаҳар аҳолисининг айтишича, бомбардимон шу қадар кучли бўлганки, Исроил қирувчи самолётлари аҳоли зич жойлашган чекка ҳудудларга, жумладан, халқаро аэропортнинг периметрига зарба берганида автомобил сигналлари эшитилиб, бинолар ларзага келган.
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳига яқин манбанинг “AFP” ахборот агентлигига айтишича, Исроил Байрутга ҳозиргача энг шиддатли ҳужуми сифатида тасвирланган кетма-кет 11 та рейдни амалга оширган.
Исроил матбуотининг хабар беришича, ўтган ҳафта Исроил ҳужумида ўлдирилган “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг вориси бўлган Ҳошим Сафиддин ҳаво ҳужумлари нишони бўлган.
Исроил армияси жума куни “Ҳизбуллоҳ”нинг алоқа тармоқлари раҳбари Муҳаммад Рашид Сакафийни пайшанба куни разведка маълумотларига асосланган зарба оқали Байрутга амалга оширилган ҳужум оқибатида йўқ қилинганини маълум қилди.
Шунингдек, Исроил ҳарбийлари Ливаннинг Сурия билан чегарадаги Маснаа пунктига алоҳида ҳужум қилган. Яҳудий давлати кучлари сўнгги кунларда юз минглаб одамлар Исроилнинг бомбардимонларидан қочиш учун фойдаланаётган икки давлатни боғлайдиган йўлни тўсиб ташлаган.
Ливан ҳукумати статистикасига кўра, сўнгги 10 кун ичида 300 мингдан ортиқ одам, асосан, сурияликлар Исроилнинг тобора кучайиб бораётган зарбаларидан қутулиш учун Ливандан Сурияга ўтган.
БМТ қочқинлар бўйича олий комиссарлиги қиш фаслининг бошланиши можародан жабрланганлар учун шароитни янада ёмонлаштиришини айтмоқда.
Жума куни Исроил Ливаннинг жанубий шаҳарлари аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишни буюрди. Бу эса унинг ушбу ҳудудга бостириб кириши кучайиши мумкинлигидан далолат беради. Ҳозиргача ҳарбийлар Ливан жанубидаги 77 дан ортиқ қишлоқ ва шаҳар аҳолисига уйларини тарк этишни буюрган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг