Исроил 24 соатда Ғазодаги 40 та нишонга зарба берди
Исроил Ғазонинг марказий ва шимолий ҳудудларини нишонга олган ҳужумларида камида 16 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Al Jazeera” нашри хабар берди.
Исроил ҳарбийлари 24 соат ичида Ғазодаги 40 та ҳудудга зарба берганини даъво қилмоқда. Қайд этилишича, улар ҳаво кучлари кўмагида ўтган кун давомида кўп сонли жангчиларни ўлдирган ҳамда Ғазо жануби ва марказида ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасини вайрон қилган.
Маълумот учун, Исроил ўтган ҳафта янги юришини бошлаган ва 70 мингга яқин аҳоли ўз уйларини ташлаб кетганидан сўнг бомбардимонни давом этмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Исроилнинг эвакуация қилиш бўйича кенгайган фармойишлари жанубий Хон Юнисдаги Европа касалхонасининг фаолиятини тиклаш ҳаракатларига таҳдид солаётганини айтди. Агентлик хабарига кўра, 650 стационар ўринга эга бўлган муассаса 1 июлдан бери ишламай қолган.
БМТнинг қўшимча қилишича, Исроил қуруқликдан ҳужум бошлаган жанубий Рафаҳда кетма-кет тўққиз ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ҳеч қандай касалхона ишламаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг