Испанияда тошқин қурбонлари сони 158 кишига етди
Фото: Ижтимоий тармоқ
Испанияда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 158 нафарга етган. Бу ҳақда маҳаллий “20minutos” нашри хабар тарқатди.
“DANA” бўронидан энг кўп жабр кўрган ҳудудларда қутқарув хизматларининг иши муқаррар равишда ёмонлашгани боис фожиа кўлами чуқурлашиб кетди. Валенсия, Кастилья-Ла-Манча ва Андалусия автоном ҳудудларида кучли бўрон оқибатида аллақачон 158 киши ҳалок бўлган. Уларнинг катта қисми, яъни 155 нафари Валенсия провинциясида ҳалок бўлган”, — дейилади манбада.
Қайд этилишича, ҳукумат Валенсияга сўнгги йилларда ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари ва барча турдаги офатларга қарши курашда кучли давлат қуролига айланган Фавқулодда вазиятлар бўйича ҳарбий қисмнинг яна 500 нафар ходимини юборишга қарор қилган. Илгари ушбу бўлинманинг 1200 нафар ҳарбий хизматчиси ҳудудга жўнатилган эди.
Маҳаллий “Europa Press” агентлигининг хабар беришича, Валенция провинциясида электр энергияси босқичма-босқич тикланмоқда. Чоршанба куни 155 минг уй электрсиз қолган бўлса, ҳозир улар сони 40 мингтани ташкил этмоқда.
“Валенсия провинциясида “DANA” бўрони оқибатида 40 мингга яқин киши электр таъминотисиз қолмоқда”, — дейилади агентлик хабарида.
“Pais” газетасининг хабар беришича, пайшанбадан жумага ўтар кечаси Андалусиянинг Ҳуэлва шаҳрида кучли сув тошқини содир бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг