Испания 2023 йилдан бошлаб пластик қадоқлашни тақиқлайди
2023 йилдан бошлаб Испаниядаги дўконларда пластик халта, қути ва бошқа пластмасса қадоқдаги озиқ-овқат ва ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олиш имкони бўлмайди, деб ёзади Europulse нашри.
Худди шу тақиқ маҳаллий кафе ва ресторанларга ҳам татбиқ этилади, улар 2025 йилга бориб пластмассадан фойдаланишни икки баравар камайтиришига тўғри келади. Фақат мева ва сабзавотлар бундан мустасно, чунки уларнинг сифати пластик қадоқсиз бузилиши мумкин. Бундан ташқари пластик бутилкалардаги чанқовбосди ичимликлар сотилиши ҳам кескин камаяди.
Ушбу чоралар 2030 йилга қадар Европа Иттифоқи давлатларида пластмасса миқдорини камайтириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг