Ислом цивилизацияси марказида ёнғин юз берди

11:49 19 Август 2025 Жамият
163 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 август соат 11:11 да пойтахтнинг Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида қурилиш маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, айтилган манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан алангани ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

ФВВга кўра, ёнғин oқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. «Қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳридаги тарихий иморатлар яқинида жойлашган ошхонада ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?