Бухородаги тарихий объект яқинида ошхона ёниб кетди

10:04 19 Август 2025 Жамият
124 0

Видеодан кадр

Бухоро шаҳридаги тарихий иморатлар яқинида жойлашган ошхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 19 августга ўтар кечаси соат 00:45 да Бухоро шаҳар «Зарафшон» МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли ошхонанинг 2-қаватида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:49 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 00:53 да ёнғинни қуршаб олган ва 01:50 да тўлиқ ўчирган.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса туфайли тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?